1

Самарқандда онасини урган қиз бўйича маълумот берилди

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 12:39
Самарқандда онасини урган қиз бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда “Қизи ўз онасини ураётгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида видео тарқалди.  

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2022 йил 14 февраль куни Самарқанд шаҳар Боғибаланд МФЙда ҳудудида содир бўлган.

Самарқанд шаҳар Имом Восе МФЙда яшовчи 1965 йилда туғилган Ҳ.Н, Боғибаланд МФЙда яшовчи кенжа қизи 1997 йилда туғилган И.Н.нинг яшаш уйига келиб, у билан ўзаро уй-жой масаласида тортишиб қолиши натижасида она ва бола ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1