1

Навоийда фуқарони қўрқитиб пул талаб қилиб олаётган аёл ушланди

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 14:09
Навоийда фуқарони қўрқитиб пул талаб қилиб олаётган аёл ушланди

Навоийда фуқародан 1500 Ақш доллари талаб қилган товламачи аёл воқеа жойида қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 9 март куни фуқаро Н.Н. Навоий вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Дилдора Боймуродова уни хизматга оид маълумотларини интернет тармоқлари орқали тарқатиш билан таҳдид қилиб, илгари 2022 йил 4 март куни ундан товламачилик йўли билан  3 миллион сўм пулларни олганлиги  шунга қарамасдан ҳозирда яна 1500 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб, келаётганлигини айтиб Дилдора Боймуродовага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2022-йилнинг 9 март куни 23:36 да Навоий шаҳрида жойлашган кафеларнинг бирида Дилдора Боймуродова фуқаро Н.Н дан товламачилик йўли билан талаб қилган 1500 АҚШ доллар пулларни товламачилик йўли орқали олган вақтида қўлга олинган.

Шундан сўнг фуқаро Д.Н. Боймуродова ёнида бўлган аёллар сумкаси холислар ва ҳимоячи иштирокида кўздан кечирилганда унинг сумкасидан товламачилик йўли билан олган 15 дона 100 купюралик махсус кукун ёрдамида ишлов берилган жами 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан Дилдора Боймуродовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Д.Н.Боймуродова Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари асосида ушланган.

Тергов ҳаракатлари инсонпарварлик, қонунийлик ва одиллик тамойиллари асосида олиб борилиши таъминланади. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1