АсосийJamiyat

Янгиҳаёт туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган 198,2 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

'Янгиҳаёт туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган 198,2 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда коммунал тўловлар хизмати билан шуғулланувчи “SD.G.”ва “W.l.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 396 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ ҳамда электр таъминоти учун олдиндан тўлов сифатида амалга оширилган 198,2 млн сўмни абонентларнинг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар