АсосийJamiyat

Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакилига меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаролар мурожаат қилишди

'Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакилига меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаролар мурожаат қилишди'ning rasmi

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили қабулига Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ш. мурожаат қилиб, Қарши шаҳар “Сувтаъминоти” масъулияти чекланган жамиятнинг ишчиси бўлганлигини ва  асоссиз ишдан бўшатилганлигини қайд этди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур мурожаат минтақавий вакил назоратига олиниб, Қарши шаҳар “Сувтаъминоти” МЧЖ раҳбарига фуқаро Н.Ш. меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан ноқонуний бўшатилганлиги ва унинг ҳуқуқлари бузилганлиги тушунтирилди. Натижада фуқаро Н.Ш. қайта ўз лавозимига тикланди.  

Шунингдек, минтақавий вакилга Деҳқонобод тумани Оқтирма Оқрабод қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Т. Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси устидан шикоят қилиб, ушбу бошқармадан 2021 йил август ойи учун рағбатлантириш тўловларини ололмаганлигини билдирди.

Маълум бўлишича, фуқаро Қ.Т.га Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йил август ойида ишлаган 10 иш куни ҳисобидан ойлик мукофот, озиқ-овқат ва йўлкира ҳаражатлари учун жами 666,3 минг сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилмаган.

Минтақавий вакилнинг кўмагида унга ушбу миқдордаги маблағ тўлаб берилди.  

 

    Бошқа янгиликлар