АсосийDunyo

Украинада нечта ҳарбий объект йўқ қилинди?

'Украинада нечта ҳарбий объект йўқ қилинди?'ning rasmi

“Махсус операция” бошланганидан бери Россия қуролли кучлари Украинадаги 2900 дан ортиқ ҳарбий инфратузилма объектларини йўқ қилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.  

Унга кўра, Украина ҳарбий инфратузилмасига зарбалар бериш давом этмоқда. 

Операция давомида Украинанинг жами 2911 та ҳарбий инфратузилма объекти йўқ қилинди. Улардан: 97 та самолёт, 107 та дрон, 141 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, 86 та радиолокация пости, 986 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 107 та реактив тизимлар, 368 дала артиллерияси ва миномётлар, 749 дона махсус ҳарбий машиналар”, деган генерал.

Шу ўринда рус ҳарбийлари фуқаролик инфратузилмаларига ҳам зарар етказаётганини қайд этиш лозим. Хусусан, кеча, 9 март куни Мариуполда туғуруқ комплексига артиллериядан ҳужум қилинди. Натижада тиббиёт муассасаси вайрон бўлди.

    Бошқа янгиликлар