АсосийJamiyat

Самарқанддаги она-бола жанжалига яна бир масъул ташкилот муносабат билдирди

'Самарқанддаги она-бола жанжалига яна бир масъул ташкилот муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Қизи ўз онасини ураётгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида видео тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берганини эълон қилган эдик.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат бўйича олиб борилган ўрганишлар давомида воқеа иштирокчилари Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Боғибаланд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Н. Х. ҳамда унинг қизи, 1997 йилда туғилган Н. И. эканлиги аниқланди.

Она ва қиз ўртасидаги тортишув пул олди-бердиси ҳамда уй-жой туфайли вужудга келган бўлиб, фуқаро Н. И. мазкур сабаб туфайли онасига доимий тазйиқ ўтказиб келган.

Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълум қилишича, ҳозирда фуқаро Н. Х. га ўрнатилган тартибда “Ҳимоя ордери” берилди ҳамда “Боғибаланд” маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходими З.Хўжамуродованинг доимий назоратига топширилди. Шунингдек, она ва бола ўртасидаги ўзаро келишмовчиликларни ҳал этиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Бошқа янгиликлар