Суперлига 2-тури доирасидан ўрин олган учта учрашув якунланди.
"Пахтакор" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ҳамда 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Тошкентликлар сафида ягона гол Драган Черан номига ёзилди.
"Навбаҳор" ҳам мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. "Сурхон"га қарши ўйнаган наманганликлар 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган бўлса, "Қизилқум" 2-тур баҳсида ҳам ғалаба қозонди. Бу сафар навоийликлар "Бунёдкор"дан устун келди.
Суперлига, 2-тур
«Пахтакор» - «Нефтчи» - 1:0
Гол: Драган Черан, 51.
«Сурхон» - «Навбаҳор» - 1:2
Голлар: Мирослав Маркович 89 пенальти - Элгужа Григалашвили 6, Зоран Марушич 55.
«Қизилқум» - «Бунёдкор» - 3:1
Голлар: Шерали Жўраев 45, Темурхўжа Абдуҳолиқов 47, Александар Станиславлевич 75 – Дилшод Жўраев 90+1






