АсосийSport

Бокс. 11 нафар ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионлиги учун рингга чиқади

'Бокс. 11 нафар ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионлиги учун рингга чиқади'ning rasmi

Иорданияда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида навбатдаги кун ортда қолди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди

Бугун ўсмирлар ўртасида финал иштирокчилари аниқланди. Чемпионлик йўлида рингга кўтарилган 12 нафар боксчимиздан 11 нафари ғалаба қозониб, олтин медаль йўлида курашни давом эттирадиган бўлди.

Финалга йўл олганлар:

-48 кг: Илҳомжон Эргашев

-50 кг: Самандар Олимов

-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев

-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов

-57 кг: Фарруҳ Тўлаганов

-60 кг: Мирзакамрон Юнусов

-63 кг: Ҳожиакбар Қудратов

-70 кг: Жафарбек Шаҳбозов

-75 кг: Темурбек Абдувоҳидов

-80 кг: Раҳмонжон Қодиров

+ 80 кг: Озодбек Алиев

Бронза медали соҳиблари:

-66 кг: Сардор Дилолов

    Бошқа янгиликлар