АсосийJamiyat

Тошкентнинг икки туманидаги 10 дан ортиқ маҳалла сувсиз қолди  

'Тошкентнинг икки туманидаги 10 дан ортиқ маҳалла сувсиз қолди   'ning rasmi

Ушбу ҳудудларда сув таъминотининг эҳтимолий тикланиш вақти номаълум.

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги Бўз-сув сув олиш иншооти ҳудудида Д-1000 тармоқда юзага келган носозлик туфайли ушбу тармоқ ўчирилди.

Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" хабар берди.

Шу муносабат билан қатор ҳудудлар сувсиз қолди.

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида:

Фирдавсий, Шивли, Мингўрик, Янги тарнов, Отчопар, Шаҳристон, Халкобод, Эзгулик, Инжобод, Отчопар 1, Отчопар 2, Хиёбонтепа, Ифтихор, Янги Ариқ, Турк Қўрғон, Уста Ширин,  Марказ-4 мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, Оққўрғон МФЙ.

"Улар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади",-дейилади хабарда келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб.

    Бошқа янгиликлар