АсосийJinoyat

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари қамалди

'Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари қамалди'ning rasmi

У аукционда тадбиркорнинг фойдасига қарор чиқартириб бериш учун 180 минг доллар талаб қилган.

2021 йилнинг августида пора олган вақтида қўлга тушган Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига оид суд жараёни якунига етди.

Маълумотга кўра, А. Н. ва "Қўқон минтақавий темир йўллари узели" УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. бир тадбиркорга мазкур темир йўл узели балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукционда унинг фойдасига қарор чиқартириб бериш эвазига 180 минг доллар талаб қилган.

Мансабдорлар ушбу маблағдан 10 минг долларини олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Маълум бўлишича, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Суд Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига 5 йил 6 ойга, О.М га эса 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

    Бошқа янгиликлар