Аёлнинг фарзанди мурдаси Катта Фарғона каналидан топилган.
Ижтимоий тармоқларда Риштон туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзанди билан бедарак йўқолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 февраль куни фуқаро Г.Н. вояга етмаган фарзандлари Ш.Х. ва И.Х.лар билан яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Қидирув тадбирлари давомида, ушбу куни вояга етмаган Ш.Х.нинг мурдаси Катта Фарғона каналининг Бағдод туманидан оқиб ўтган қисмидан топилган ва тегишли экспертизалар тайинланган.
"Мазкур ҳолатда бедарак йўқолган фуқароларни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатни келгусида тергов йўли билан текшириб, аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни Жиноят кодекснинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган",-дейилади хабарда.
Ҳозирда Фарғона вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бир қаторда, бедарак йўқолган Г.Н. ва унинг бир нафар фарзандини топиш юзасидан барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилаётгани айтилади.






