АсосийJamiyat

Айни дамда ШҲТ халқаро яриммарафони тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда

'Айни дамда ШҲТ халқаро яриммарафони тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йиллардаги ШҲТга раислиги доирасида турли даражадаги 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлардан бири жорий йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро яриммарафонидир. Ушбу тадбир доирасида "Наврўз" умумхалқ байрамига бағишланган  IV Халқаро Тошкент марафони ташкил этилади.

ШҲТ байроғи остида ўтказилаётган яриммарафонда турли мамлакатлардан минглаб одамлар, жумладан профессионал спортчилар, ҳаваскор югурувчилар, соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари қатнашиши кутилмоқда.

Аввалроқ марафон бўлиб ўтадиган манзилларни маълум қилгандик.

Айни дақиқаларда эса ушбу марафонга тайёргарлик жараёнлари юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда. Тадбирдан мухбиримиз Ойбек Шукуров хабар бермоқда.

Кенг миқёсда бўлиб ўтадиган ушбу марафон ҳақидаги хабарларни "Darakchi.uz" орқали кузатиб боринг!

    Бошқа янгиликлар