Самарқанд вилоятида қуввати 100 мегаватт бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълумот бермоқда.
Қайд этилишича, станция 353 гектар ер майдонида барпо этилмоқда ва қуёш панелларининг умумий сони 295 мингдан ортиқни ташкил қилади.
"Станция ҳудудида барча инфратузилма ишлари кўрилган бўлиб, ҳозирги вақтда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда",-дейди вазирлик.
Станция ишга туширилиши натижасида йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқишини олди олинади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини бир кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкинлиги айтилади.






