АсосийJamiyat

Молдовадан 98 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилиш ишлари якунланди — ТИВ

'Молдовадан 98 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилиш ишлари якунланди — ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 10 март куни Молдовадан 98 нафар Ўзбекистон фуқаросини Бухарест шаҳри (Руминия) аэропорти орқали эвакуация қилиш ишлари якунланди. Улардан 17 нафари аёллар, 5 нафари вояга етмаган шахслар ва 4 нафари чақалоқлардир.  

Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 220 нафарга яқин фуқароси, Украина-Польша чегарасида эса 50 га яқин юртдошларимиз қолмоқда.

11 март куни битта эвакуация рейси амалга оширилиши режалаштирилган.

Украина-Польша чегарасида яна 50 нафарга яқин ўзбекистонлик қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар