АсосийJamiyat

“Ёш ватандошлар реестри” ишга туширилади

'“Ёш ватандошлар реестри” ишга туширилади'ning rasmi

“Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (101-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 Қарорга мувофиқ, 2022 йил июндан хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

  •  ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
  •  давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади.

 

️ 2022 йил 1 июнгача “Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.

️ Ҳар йили 1 мартгача давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги малакали ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимга тайинлаш бўйича асосланган таклифларни Ёшлар ишлари агентлигига беради.

 Агентлик 1 апрелгача таклифларни ўрганиб Президент Администрациясига тавсия киритади.

 

    Бошқа янгиликлар