Аввал хабар берганимиздек 10 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида Жамоатчилик кенгаши олдидаги ҳисоботига бағишланган матбуот ажумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Ойбек Шукуров хабар берди.
Унда иштирок этган "Даракчи" мухбири Ойбек Шукуровнинг хабар беришича, 2021 йилда энг кўп коррупцион ҳолатлар аниқланган соҳалар, 2021 йилда коррупцион ҳолатлар ҳудудлар кесимида, Давлат харидларини амалга оширишда энг кўп хатога йўл қўйган ҳокимликлар ҳақида маълумот берилган.
Коррупцияга қари курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов сўзларига кўра:
2021 йилда энг кўп коррупцион ҳолатлар аниқланган соҳалар:
1. Соғлиқни сақлаш тизими;
2. Банк тизим;
3. Таълим тизими;
Давлат харидларини амалга оширишда энг кўп хатога йўл қўйган ҳокимликлар:
1. Навоий вилояти ҳокимлиги;
2. Жиззах вилояти ҳокимлиги;
3. Андижон вилояти ҳокимлиги.
2021 йилда коррупцион ҳолатлар ҳудудлар кесимида:
1. Тошкент шаҳри (882 та коррупцион ҳолатлар);
2. Тошкент вилояти (663 та коррупцион ҳолатлар);
3. Фарғона вилояти (595 та коррупцион ҳолатлар) аниқланган.






