Халқ таълими вазирлиги томонидан “Youth techno art” халқаро онлайн танлови ўтказилди. Вазирлик Ахборот хизматининг хабар беришича, танловга Австралия, Малайзия, Арманистон ва Ўзбекистондан келиб тушган жами 124 та ариза орасидан энг яхши 54 та лойиҳа ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилган.
Лойиҳалар энергия манбаларидан мақсадли фойдаланиш, глобал об-ҳаво шароитида сабзавотларни етиштириш, турли касалликларни аниқлаш ва ташхис қўйиш бўйича фойдали ҳисобланади.
Тақдим этилган лойиҳалар ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, энг яхши деб топилган 3 нафар лойиҳа муаллифи ғолиб деб топилди.
Ғолибларга Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов (https://t.me/rkarimjonov) томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ғолиблар орасида икки нафар ўзбекистонлик ўқувчи бор:
Жаҳонгир Маҳмудов – Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Жондор тумани 47-мактабнинг 7-синф ўқувчиси;
Абдулазиз Носиржонов – Ўзбекистон Республикаси, Уйчи тумани, 16-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.






