АсосийJinoyat

"Қашқадарё" дарёсидан ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олаётган фуқаро қўлга олинди

'"Қашқадарё" дарёсидан ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олаётган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ф.А. ўзининг “Камаз” ва “Volvo” русумли махсус техникалари ёрдамида “Қашқадарё” дарёси ўзанидан 5 064,2 м3 қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар