Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари уруш бошлангандан буён икки давлат ўртасидаги энг юқори даражадаги учрашув учун Анталияда учрашди.
Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли иштирокида ўтказилган тинчлик йиғилишида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина Ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба ечим йўлини музокара қилдилар.
Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ижтимоий медиа ҳисоби орқали берган баёнотида, “Тинчликка эҳтиёж энг катта бўлган бир пайтда, Россия ва Украиналик ҳамкасбларим Лавров ва Кулеба билан уч томонлама форматда Анталия Дипломатик форуми доирасида учрашдик. Бизнинг умидимиз минтақамизда тинчликни тиклашдир”. иборасини ишлатган. Ташқи ишлар вазири Чавушўғли, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина Ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба билан алоҳида матбуот анжумани ўтказади.
Саммитдан бир кун ўтиб, 19 давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 73 вазир ва 42 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этадиган Анталия дипломатия форуми бошланади.






