Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 1 999 530 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 268 553 дозага етди.
Улардан:
- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
- 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
- 8 580 460 дозаси Moderna;
- 4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14 275 449 доза вакцина захираси мавжуд.






