Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатасининг 2021 йил ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.
Унга кўра,
- 2021 йил давомида давлат ҳаридлари жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.
- Барча манбалар ҳисобидан 5 трлн сўмлик 783 та муаммоли объектлар белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилмаган.
- Хусусан, 144 та мактабгача таълим, 117 та мактаб, 57 та спорт, 214 та коммунал хўжалиги, 69 та автомобил йўллари ва 145 та бошқа ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмаган.
- Осиё тараққиёт банки иштирокида лойиҳанинг умумий қиймати 121 млн. АҚШ доллари бўлган Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳасининг қиймати 30 млрд сўмга оширилган.
- Бунда бир донаси 175 минг сўм бўлган сув ҳисоблагичнинг 10 938 донаси 1 842,2 минг сўмдан, 20 033 донаси 694,1 минг сўмдан лойиҳага киритилиб 28,6 млрд сўм маблағлар ортиқча режалаштирилган.
- Қурилиш соҳасида 3,5 трлн сўмлик тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
- Ипотека учун бюджетдан ажратилган 1,1 трлн сўм субсидиялардан 7959 та уй-жойлар учун бор йўғи 240,5 млрд сўми фойдаланилган.
- Жиззах вилоятида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳаларда 52,4 млрд сўмлик шартномаларни тузиш ва тендер савдоларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.
- Ҳақиқатда мол-мулки мавжуд бўлган 1620 та қарздорнинг 85,4 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимлари томонидан мол-мулки мавжуд эмас, деб қайтарилган.
- 10,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг марказлашган ҳисобхона ҳисобчилари томонидан ноқонуний ўзлаштирилган.
- Туман тиббиёт бирлашмаларида иш ҳақи учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши бўйича текширишларда 9 та туман ва шаҳарда 16,7 млрд сўм бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.
- Масалан, Ургут туманида 2,3 млрд сўм, Андижон туманида 1,8 млрд сўм, Улуғнорда 1,7 млрд сўм, Боёвутда 1,2 млрд сўм иш ҳақи учун маблағлар сохта тўлов ведомостларини расмийлаштириш орқали ноқонуний ўзлаштирилган.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Тиббиёт қурилиш инжиниринг" корхонаси назоратида бўлган қурилиш таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, қурилиш материалларига қиммат нархларни қўллаш орқали 11 млрд сўм бюджет маблағлари ортиқча сарфланган.
- Тошкент тиббиёт академияси биносида дастлабки бажарилган тугалланмаган қурилишлар лойиҳани қайта ишлаб чиқилиши натижасида асоссиз бузилиб, 22,4 млрд сўм маблағ самарасиз сарфланган.
- "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси ҳисобидан 2018-2020 йилларда 1 491,0 млрд сўмлик ҳаражатлар амалга оширилиб, бунда 5,7 млрд сўмлик асоссиз ҳаражатларга йўл қўйилган.






