АсосийJamiyat

"Қамчиқ" довонида тош-тупроқ массаси кўчиб тушди

'"Қамчиқ" довонида тош-тупроқ массаси кўчиб тушди'ning rasmi

Бугун, соат 10:30ларда “Қамчиқ”  Махсус қидирув,  ёнғин-қутқарув бошқармасига “Ангрен – Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 71-километри ва А-373-автомобилъ йўли “Тошкент – Водий” йўналишининг  232,2-километрида йўл четига тош-тупроқ массаси тушгани бўйича ФВВга хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига "Қамчиқ" МҚЁҚБ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот ходимлари етиб бориб,  вазиятни ўрганишган.

Ҳозирда ҳудудларда вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ёғингарчилик мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар