АсосийJamiyat

“Амирсой” йўлида транспорт ҳаракати тикланди

'“Амирсой” йўлида транспорт ҳаракати тикланди'ning rasmi

"Амирсой" тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши натижасида содир бўлган тупроқ кўчиши бартараф этилди.

Мутахассисларнинг маълумот беришича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Тянь-Шань” тоғ-тизмасининг “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи йўлнинг 34-пикетида кучли ёмғир ёғиши оқибатида ернинг лой ҳолатига келиши ва кўчиш ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатлари туман ҳокимлиги, ФВБ, ЙҲХБ ҳамда туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ходимлари томонидан махсус техникаларидан фойдаланган ҳолда бартараф этилди.

Айни пайтда мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати тикланди.

    Бошқа янгиликлар