Аввал хабар қилганимиздек, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонга кириш билан боғлиқ бир қатор чекловлар бекор қилинмоқда. Жумладан:
➖ Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки мамлакат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди;
➖ Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.






