АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида қор ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида қор ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 16 март об-ҳавосини прогноз қилди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади.  Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача, момақалдироқ пайтида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқгача кўтарилади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 11-13° илиқ бўлиши айтилади.

    Бошқа янгиликлар