АсосийJamiyat

Ўзбекистонда мактабгача ёшдаги болаларни реабилитация қилиш бўйича ЖССТ билан ҳамкорлик қилинади

'Ўзбекистонда мактабгача ёшдаги болаларни реабилитация қилиш бўйича ЖССТ билан ҳамкорлик қилинади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистонда реабилитацияни кучайтириш бўйича эксперт миссиясининг экспертлар гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Мактабгача таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов имконияти чекланган болаларнинг мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, дея қайд этмоқда вазирлик.

Таъкидланишича, давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида кўп тармоқли комплекс ёндашув амалга оширилмоқда, бунда алоҳида таълимга муҳтож болаларга мактабгача таълим билан биргаликда юқори сифатли реабилитация ёрдами кўрсатилади. Бу эса болаликдан ногиронликнинг олдини олиш ва камайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга болаларнинг ижтимоий мослашуви, ногирон болаларнинг ҳар томонлама ҳаётий фаолияти ва жамият ҳаётига фаол жалб этилишини таъминланади.

"Учрашувда мактабгача ёшдаги болаларни реабилитация қилиш бўйича мавжуд вазиятнинг устувор масалалари муҳокама қилиниб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди",-дейилади хабарда

    Бошқа янгиликлар