Тинимсиз ёғаётган ёмғир оқибатида Қашқадарёда айрим уйлар, Тошкент вилоятида қозонхона сувга тўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, кеча тунда вилоят кўчалари сувга тўлди.




"Тунги вақтда ҳам Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан жойларда ёмғир натижасида тўпланиб қолган сувлардан тозалаб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда",-дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳарорат кескин совиши кутилмоқда. Айнан шу антициклон охирги пайтларда жанубдан тинмай ривожланаётган ёмғирли жанубий циклонлар фаоллигига ''чек қўяди''.






