АсосийJamiyat

23 та ОТМ проректорлари вазирликка тасдиқланмаган маълумот тақдим этган

'23 та ОТМ проректорлари вазирликка тасдиқланмаган маълумот тақдим этган'ning rasmi

Кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Абдуқодир Тошқулов бошчилигида йиғилиш ўтказилгани ҳақида ёзгандик.

 Унда сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ҳолатлар, жумладан Вестминистр университети ва Фарғона политехника институтида ўтказилган маънавий тадбирлар, кеча тунда Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети талабалар турар жойларидаги кузатилган видеоматериаллар бўйича ректор, проректор ва масъуллар танқид қилинди.

Йиғилишда Фарғона политехника институти ва Вестминистр университети проректорларига ҳайфсан берилиб, қолган олий ўқув юртлари ректорларига ҳолатларни атрофлича ўрганиб, бугун кечга қадар масъулларга тегишли чора кўриш юзасидан топшириқ берилганди.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазир Абдуқодир Тошқуловнинг маълум қилишича, 23 та ОТМ проректорлари вазирликка тасдиқланмаган маълумот тақдим этган.

"Белгиланган мезонлар билан таҳлил қилинганда соҳалар бўйича камчиликлар яққол кўринди. Айрим ОТМлар берилган топшириқ ижросига лоқайдлик билан қараганини кузатишимиз мумкин. 23 та ОТМлар илмий ишлар ва инновациялар ҳамда халқаро ҳамкорлик бўйича проректорлар мазкур вазифага жиддий ёндошмаганлиги ва тасдиқланмаган маълумотларни тақдим этганлиги аниқланди",-дейди вазир.

    Бошқа янгиликлар