АсосийJamiyat

Россиянинг дон ва шакар экспортига чеклови Ўзбекистонга таъсир қилмайдими? Вазирлик аниқлик киритди

'Россиянинг дон ва шакар экспортига чеклови Ўзбекистонга таъсир қилмайдими? Вазирлик аниқлик киритди'ning rasmi

Россия ҳукумати 14 мартдан бошлаб Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига бир қанча турдаги донли экинлар, оқ шакар ва шакарқамиш экспорт қилиш бўйича чекловлар жорий этди. 2022 йилнинг 30 июнига қадар буғдой, арпа, меслин, маккажўхори ва жавдар, 31 августга қадар эса шакар экспорти тақиқланмоқда.

Хўш, киритилган вақтинчалик чекловлар Ўзбекистонда мазкур маҳсулотлар ҳажмига қаначалик таъсир кўрсатади?  Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот берди.

Маълум килинишича, 2022 йилда аҳолини шакар маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда 600 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўтган йил якунига қадар 23 минг тонна шакар ва 620 минг тонна шакар хомашёси импорт қилинган.

Шунингдек, аҳолини буғдой ва ун маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида 1 млн 27 минг гектар ер майдонида буғдой экилиб, натижада жорий йилнинг июнь-июль ойларида 7 млн 679 минг тонна ҳосил етиштириш режалаштирилгани айтилади. 

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1 миллион тоннага кўп. Маълумотга кўра, Ўтган йил якунига қадар 2 млн 771 минг тонна буғдой дони ва 357,7 минг тонна ун хусусий сектор томонидан импорт қилинган.

    Бошқа янгиликлар