АсосийJamiyat

Самарқандда "Damas" уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

'Самарқандда "Damas" уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди'ning rasmi

ЙҲХББ юз берган ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 март куни Оқдарё туманининг "Пичоқчи" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда катта тезликда келаётган "Damas" машинаси қизалоқни уриб юборади. Бунинг оқибатида у шифоханада вафот этган.

Қизалоқнинг ўқитувчиси уни тиришқоқлиги, билимдонлиги билан ажралиб туришини таъкидлайди. Ўқитувчининг сўзларига кўра, марҳума бир неча йиллардан буён тоғасининг қарамоғида бўлган. Ота-онаси эса хорижда фаолият юритади.

"Шунга қарамай ўқувчимни ўқиши ва тарбиясида бирор нуқсон кўрмаган эдим",-дейди қизалоқнинг устози.

 Маълумотга кўра, юқоридаги ЙТҲ ни содир этган шахс 1 йил аввал Суд томонидан 24 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлган.

    Бошқа янгиликлар