АсосийJamiyat

Диққат! Бугун Тошкентнинг қатор ҳудудларида газ ўчирилади

'Диққат! Бугун Тошкентнинг қатор ҳудудларида газ ўчирилади'ning rasmi

 Бугун, 16 март куни таъмирлаш ишлари туфайли  Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

  • Хусусан,  бугун 10:00 дан 16:00 гача Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк ипак йўли, Олмачи кўчалари;
  • 11:00 дан 17:00 гача Яккасарой туманидаги М.Таробий кўчасида жойлашган 1 та улгуржи истеъмолчида 
  • 11:00 дан 15:00 гача Олмазор туманидаги "Мискин" маҳалласида, Уста Олим, Уста Ширин кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланиши айтилади.

    Бошқа янгиликлар