АсосийJamiyat

Шароити оғир кексаларга жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади

'Шароити оғир кексаларга жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади'ning rasmi

Президентнинг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Ҳужжатда кексалар саломатлигини таъминлашга доир қатор имтиёзлар белгиланган.  

Жумладан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

-шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

-оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади.

Бунда, дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қарори қабул қилинган кундаги дори воситаларининг тегишли суммаси компенсация қилинади, дейилган ССВ матбуот хизмати хабарида. 

 

 

    Бошқа янгиликлар