"Uzbekistan airports"нинг хабари беришича, бугун эрталаб қалин туман сабаб Тошкент аэропортида бир қанча ички ва халқаро рейслар кечиктирилди ва бошқа аэропортларга кўчирилди.
Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича THY-368 рейси бортида 259 йўловчи бўлган Турк Ҳаво Йўллари рейси белгиланган аэропортга қўна олмади ва Бишкекдаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.
Шунингдек, Air Cairo авиакомпаниясининг яна бир MSC-771 рейси Шарм-ал-Шайх – Тошкент йўналишида кўриш имконияти ёмонлиги туфайли Навоий муқобил аэродромига жўнаб кетди. Бортида 172 йўловчи бўлган самолёт соат 09:35 да Навоий аэропортига қўнди.
Хбарга кўра, Тошкент вақти билан соат 10:14 да Тошкент аэропортидаги чекловлар бекор қилинган. Турк Ҳаво Йўллариънинг THY-368 рейси Тошкентга соат 11:47да келиб қўнди, Air Cairo самолёти эса маҳаллий вақт билан соат 12:07 да пойтахт аэропортига қўнди.






