АсосийJamiyat

Қашқадарёда 539 нафар фуқародан ИИБ ЙҲХБга тўловларни қабул қилиб, сохта квитанция берган "ходим" қўлга олинди

'Қашқадарёда 539 нафар фуқародан ИИБ ЙҲХБга тўловларни қабул қилиб, сохта квитанция берган "ходим" қўлга олинди'ning rasmi

Қамаши туманида фуқароларга сохта квитанция тақдим этган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан тумандаги тижорат банкининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг собиқ ходими С.Т. фуқаро Ф.Н. билан ўзаро тил бирктириб, 539 нафар фуқарога ўзларини гўёки Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБга тўловларни қабул қилувчи ходим сифатида таништириб, уларнинг жами 216 млн сўм тўловларни нақд пулда қабул қилиб, эвазига банк муассасасининг сохта квитанцияларини тақдим этиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар