АсосийJamiyat

Тахиатошда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган дўкон фаолияти фош этилди

'Тахиатошда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган дўкон фаолияти фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, “Q.D.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Ж. корхона савдо дўконида харидорга қалбаки акциз маркали 240 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 3,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, яна 132 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар