Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзоси ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда вилоятнинг Тойлоқ туманида яшовчи 1987-й.т. фуқаро Ф.Н. Самарқанд халқаро аеропорти орқали маҳаллий фуқарони Туркия давлатига ноқонуний меҳнат мигранти сифатида сотиб юбораётганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳозирда жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.
Қўлга олинган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.






