Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 9 март куни Нишон туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Г.Э. (қиз бола) ўзини осиб, ўз жонига қасд қилди.
2005 йилда туғилган Г.Э. ўз яшаш уйининг орқа тарафидаги ўрик дарахтига арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.
Қўшимча қилинишича, қизнинг руҳиятида ўзгариш бўлган.
Туман ИИБ бошлиғи Ш. Шокировнинг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг вафоти юзасидан тиббий экспертиза тайинланган.






