АсосийJamiyat

Тошкентда ЙПХ ходимлари томонидан 14 йил олдин бедарак йўқолган шахс аниқланди

'Тошкентда ЙПХ ходимлари томонидан 14 йил олдин бедарак йўқолган шахс аниқланди'ning rasmi

Тошкентда ЙПХ ходимлари томонидан 14 йил олдин бедарак йўқолган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги маълум қилди

Маълум бўлишича, 14 март куни соат 06:30 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Н.Тожибоевлар томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ш.П.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро 2008 йил 4 март кунидан буён бедарак йўқолганлиги, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.П. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар