2021 йилда фан докторлари ва фан номзодларига устама бўйича давлат бюджетидан ажратилган маблағ тўлиқ ажратилмаган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.
"2021 йилда фан докторларига 60 фоизгача, фан номзодларига 30 фоизгача устама бериш бўйича давлат бюджетидан 157 млрд сўм ажратилган, маблағлардан атиги 110 млрд сўми ўзлаштириляпти, 46 млрд сўм қолиб кетмоқда", - дейди Тошқулов.
Шунингдек, Тошқулов ажратилган маблағларнинг ярмидан кўп қисмини тўлаб бермаган университетларнинг номларини эълон қилди.
- Москва давлат университетиниг Тошкент шаҳридаги филиали – 50 фоиз;
- Тошкент кимё-технологиялари университети – 51 фоиз;
- Тошкент техника университетининг Қўқон филиали – 53 фоиз;
- Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти – 54 фоиз;
- Қорақалпоғистон давлат университети – 54 фоиз;
- Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педогогика институти – 60 фоиз;
- Қарши давлат университети – 61 фоиз;
- Жиззах политехника университети – 65 фоиз;
- Тошкент архитектура-қурилиш институти – 66 фоиз маблағни ўзлаштирмаган.
"Қаерда кам берилган бўлса, ўша ерда шикоят ва норозилик кўп. Чунки раҳбарлар ўзини жуда ҳам "катта" дея ҳисобламоқда. Бюджет берган пулни бергимиз кемаяпти, ҳозир кўмак бермаяпмиз, семинар ўтказмаяпмиз. Илмий проректорлар ишламаган бу ерда", - деди Тошқулов.






