АсосийDunyo

Исроилда хориждан қайтган фуқароларида коронавируснинг янги тури аниқланди

'Исроилда хориждан қайтган фуқароларида коронавируснинг янги тури аниқланди'ning rasmi

Исроилда хориждан қайтган икки йўловчида коронавируснинг янги варианти аниқланди. Бу ҳақда "Mir 24" хабар берди

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги йўловчилар мамлакатга етиб келганидан сўнг ўтказилган ПЗР тестлари "омирон" варианти ва унинг "BА.2" варианти (“яширин омикрон” ) комбинацияси бўлган вариантни аниқлаганини маълум қилди", - дейилади хабарда. 

Манбада айтилишича, йўловчиларда касалликнинг енгил белгилари – бош оғриғи ва иситма бор кузатилган, Бироқ уларнинг касалхонага ётқизишга хожат йўқлиги айтилган. 

Бар-Илан университетининг иммунологи ва профессори Кирилл Коеннинг сўзларига кўра, ковиднинг янги варианти бошқа штаммларни сиқиб чиқара олмайди.

    Бошқа янгиликлар