АсосийJamiyat

"Беқарор об-ҳаво сақланиб туради" - "Ўзгидромет"

'"Беқарор об-ҳаво сақланиб туради" - "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" 17 мартда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун кундуз куни беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

 Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача, момақалдироқ пайтида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқни, шимолда 3-8° илиқни ташкил этади.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар