АсосийJamiyat

Биз Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмаймиз — Абдулазиз Комилов

'Биз Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмаймиз — Абдулазиз Комилов'ning rasmi

Бугун, 17 март куни Олий Мажлис Сенати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Мажлисда дастлаб сенаторлар ялпи мажлиси кун тартиби доирасида Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитишдан бошлади. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Украина атрофида бўлаётган воқеаларга муносабатини маълум қилди. 

“Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур.

Ўзбекистон тарихан ҳам Россия Федерацияси билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз.

Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яҳлитлигини тан олади. Биз Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмаймиз.” — деди вазир.

 

    Бошқа янгиликлар