АсосийJamiyat

Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

'Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Тўрақўрғон туман ҳокимлигида вилоят ҳокими бошчилигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Мансуров Ахрор Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.  

Ахрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.  

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчисилигидан бошлаган.

 2014—2016 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда, 2016-2019 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори вазифаларида фаолият юритган.  

 

    Бошқа янгиликлар