Ижтимоий тармоқларда “Бекободда бир тўда фуқаролар иштирокида жанжал, ички ишлар ходимлари уларни ажратмоқда” изоҳи билан видео хабартарқатилди.
ИИББ Ахборот хизмати раҳбарининг ҳолат бўйича баёнот беришича, 2022 йилнинг 11 март куни тахминан соат 11:30 ларда Бекобод туман ИИБ Навбатчилик қисмига туман “Қорақўйли” МФЙ ҳудудида 1991 йилда туғилган Ф.М. ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаро Й.Х. билан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган (улар орасида аввалдан оилавий келишмовчилик бўлган).
Шундан сўнг, фуқаро Й.Х. тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига мурожаат қилган ва воқеа ҳақида икки ўғлига хабар берган. Шунингдек, фуқаро Ф.М. ҳам яқинларига хабар берган.
ИИБ ходимлари шифохона ҳовлисида 7 нафар фуқаролар ўртасида юзага келган низоли вазиятни бартараф этиб, хизмат вазифасини бажарган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






