АсосийJinoyat

Қизингиз билан қамоқда бирга ўтирганман...

'Қизингиз билан қамоқда бирга ўтирганман...'ning rasmi

Косон туманида яшовчи 36 ёшли Э.М. (аёл) Касби туманида яшовчи 59 ёшли Ж.О.(аёл)га унинг қизи билан бирга қамоқда ўтирганлигини айтиб, ишончига киради. Қизининг банкдан олган кредитини тўлаб беришига ишонтириб, жами 1.900 АҚШ доллари миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, кредит тўловларини тўламасдан, ҳар хил баҳоналар билан алдаб келган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

– Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда, – деб огоҳлантирмоқда Тергов департаменти.

 

    Бошқа янгиликлар