Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, 1 200 АҚШ долларига эвазига 4 сотих ер майдонида уй-жой қуриш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






