Бугун Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ялпи мажлис “Ўзбекистон” ва “Узрепорт” телеканаллари, шунингдек, Сенатнинг www.senat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.
Сенаторлар ялпи мажлис биринчи иш куни давомида 12 та масалани, шу жумладан 9 та қонунни кўриб чиқдилар.
Шунинг билан 24-ялпи мажлиснинг биринчи иш куни якунланди. Ялпи мажлис жорий йил 19 март куни соат 10:00 дан эътиборан ўз ишини давом этади.






