АсосийSiyosat

Ўзбекистон ва Испания ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

'Ўзбекистон ва Испания ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди'ning rasmi

17 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Ташқи ишлар вазири Ҳосе Мануэл Албаресга табрик йўллади.

Ўзбекистон Испанияни саноат, илмий-техникавий, маданий ва интеллектуал салоҳиятга эга давлат, шунингдек, Европа Иттифоқидаги ишончли ва дўстона ҳамкор сифатида билиши таъкидланди.

«Давлатларимиз кўп қиррали ҳамкорликни доимий равишда ривожлантириш учун улкан имкониятларга эга», – дейилади Ўзбекистон ТИВ раҳбари мактубида.

Тарихий дўстлик ва ўзаро англашув тамойиллари асосида қурилган Ўзбекистон-Испания муносабатлари бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирилди.

    Бошқа янгиликлар