Гулистон шаҳар, Обод юрт маҳалласида яшовчи 27.07.1996 йилда туғилган, Арсланова Юлдузхон Маратовна 2021 йилнинг 31 декабрь куни соат 10:00лар атрофида уйдан чиқиндиларни ташлаш мақсадида кўчага чиқиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган. Бу ҳақда вилоят ИИВ маълум қилди.
Алоҳида белгилари: бўйи тахминан 160-165 см, кўзлари катта-катта, қора рангда, ўртача гавдали, озғиндан келган, юзи узунчоқ, сочи қора рангда елкасига етади, ташқи кўринишида нуқсонлари йўқ.
Эгнидаги кийимлари: кулранг пальто, пушти жемфер, ҳаворангли спорт шими, оёғида қора рангли аёллар шиппаги бўлган.
Арсланова Юлдузхон Маратовнани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998972450577, +998911354555, +998673435111, 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.






