Янги Зеландия ҳукумати Россия Федерациясига қарши янги санкциялар жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
Қайд этилишича, Янги Зеландия Россия президенти Владимир Путин, бош вазир Михаил Мишустин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, мудофаа вазири Сергей Шойгу, ФХХ раҳбари Александр Бортников, «Сбербанк» раҳбари Герман Греф, RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян, “Промсвязбанк” ва яна 18 нафар шахснинг активларини музлатиб қўяди.
Шуниндек, сиёсий ва ҳарбий фаолият билан боғлиқ бўлган 364 нафар россиялик учун мамлакатга киришни тақиқлайди.
“Дунё Путиннинг Украинадаги ҳаракатларига қарши бирлашди ва тарихий қонун қабул қилинганидан атиги бир ҳафта ўтиб биз халқаро ҳамжамиятга биринчи мақсадли санкцияларимизни қўллашда қўшилмоқдамиз”, - деди ташқи ишлар вазири Нанаиа Махута.






